Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Украина ҳаво мудофаасининг заиф нуқтасини маълум қилди

Зеленский Украина ҳаво мудофаасининг заиф нуқтасини маълум қилди

6 сентябрь куни Киевга ташриф буюрган Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерга мурожаат қилган Зеленский америкалик вакилларга Киевга келгани учун миннатдорлик билдирди. У ҳазиллашиб, уларнинг ташрифи пойтахт аҳолиси учун Patriot тизимларидан ҳам самаралироқ бўлганини айтди.

Бироқ бу ҳазил ортидан Украина ҳаво ва ракета мудофаасидаги жиддий муаммолар ҳақида баёнот берилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг «заиф нуқтаси» баллистик ракеталарга қарши мудофаа имкониятларидир. Киев қўшимча Patriot тизимлари ва тутиб қолувчи ракеталар ҳисобига бу имкониятларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Украина ўзининг баллистик ракеталарга қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқиш ниятида.

Президентнинг маълум қилишича, АҚШ 2027 йилда Украина умид қилаётган Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 20:08 07.09.2026. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар