Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский: "Уиткофф ва Кушнер билан музокаралар бугун Киевда бўлиб ўтади"

Зеленский: "Уиткофф ва Кушнер билан музокаралар бугун Киевда бўлиб ўтади"

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича Америка делегацияси билан музокаралар 6 сентябрь куни Киевда бўлиб ўтишини эълон қилди.

Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

"АҚШ Президентининг вакиллари бугун Россия томони билан ишлай бошладилар. Америка жамоаси иштирокида эртага Киевда бўлиб ўтадиган дипломатик тадбирлар режаси тасдиқланди. Биз Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерни кутмоқдамиз ва мазмунли муҳокамага тайёрмиз", деб аниқлик киритди Зеленский.

У шунингдек, Украина Қуролли Кучлари музокаралар давомида сулҳга риоя қилишини тасдиқлади: "Бундан буён шанба охиригача, шунингдек, якшанба ва душанба кунлари Украина Москвага зарба беришдан тийилишга тайёр ва биз русларнинг Киевга зарба беришдан тийилишини кутамиз".

Украина раҳбари шунингдек, Киевнинг дипломатик саъй-ҳаракатлари кучли ва самарали бўлишига умид билдирди.

Киритилди: Бугун 07:20. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!