Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье йўналишидаги HIMARS дивизионига ташриф буюрди.
Украина Президенти техникаларни кўздан кечирди ва Қуруқликдаги қўшинлар кунида ҳарбий хизматчиларни тақдирлади.
Зеленский ташриф буюрган бригада Украинада биринчи бўлиб HIMARSни олди ва ҳозирда Запорожье ва Донетск вилоятлари мудофаасига артиллерия ёрдами кўрсатмоқда, деб ёзади Украина ОАВлари.