Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитида иштирок этиш учун Туркия пойтахти Анқарага етиб келди.
Украина раҳбарининг ташрифи Анқарада бошланган НАТОнинг 36-саммити доирасида амалга оширилмоқда. Зеленский саммит тадбирларида иштирок этиши, шунингдек, альянсга аъзо давлатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Музокараларда Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш, қурол-яроғ етказиб бериш ҳамда фронтдаги вазият асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, НАТОнинг Анқара саммити якунлари бўйича мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги қатор муҳим келишувлар эълон қилиниши кутилмоқда.