Украина президенти Владимир Зеленский Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан суҳбатлашди.
Владимир Зеленский француз ҳамкасби Эммануэль Макрон билан аҳолини эвакуация қилиш ва юкларни етказиб бериш бўйича гуманитар коридорлар келишувларни амалга оширишни муҳокама қилганини айтди.
«Мен Эммануэль Макрон билан доимий мулоқотни давом эттираман. Биз аҳолини эвакуация қилиш ва зарур юкларни етказиб бериш бўйича гуманитар йўлаклар келишувларини амалга оширишни муҳокама қилдик», — деди Зеленский ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.