Владимир Зеленский Италияда Россия президенти Владимир Путиннинг кўплаб тарафдорлари яшашини тан олди.
Матбуот анжуманида Италиянинг Corriere della Sera газетаси журналисти Италияда Россия тарафдорлари кўплигини таъкидлади. Бунга жавобан Киев режими раҳбари ўша фикрга қўшилди ва уларни визаларидан маҳрум қилиб, мамлакатдан мажбуран чиқаришни таклиф қилди.
“Тўғри айтасиз, Италияда Путин тарафдорлари кўп, уларнинг визаси тўхтатилиши керак. Сиз уларни қандайдир тарзда мамлакатдан сиқиб чиқаришингиз керак”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.