Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтон Киевга Эрон дронларига қарши курашишда "аниқ ёрдам" сўраб мурожаат қилганини айтди.
Украина раҳбари бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида ёзган.
"Биз Қўшма Штатлардан Яқин Шарқдаги "шаҳидлар"дан ҳимоя қилишда аниқ ёрдам сўраб мурожаат қилдик. Мен зарур ресурсларни тақдим этиш ва украиналик мутахассисларнинг зарур хавфсизликни таъминлаш учун ҳозир бўлишини кўрсатма бердим", деб таъкидлади Зеленский.
Аввалроқ Financial Times газетаси АҚШ ва камида битта Форс кўрфази давлати Эронга қарши ҳарбий операция доирасида Украинадан дрон тутқичларини сотиб олишни муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Газета Украина арзон дрон тутқичларини ишлаб чиққанини ва уларнинг оммавий ишлаб чиқарилишини бошлаганини таъкидлади.