Агар Россия эртадан ўт очишни тўхтатишни тасдиқласа, Киев музокараларга тайёр.
Биз эртага тўлиқ ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишни кутмоқдамиз, бу дипломатияга зарур асос бўлади. Қотилликни чўзишдан маъно йўқ. Владимир Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман. Шахсан. Умид қиламанки, россияликлар бу сафар баҳона изламайди, деб ёзди Украина президенти ўзининг Телеграм каналида.