Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Заҳарланишми ёки пневмония: Тошкентдаги боғча тарбияланувчиси вафот этди

A A A
Заҳарланишми ёки пневмония: Тошкентдаги боғча тарбияланувчиси вафот этди

Ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилда келтирилган хабарга кўра Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида 1 нафар тарбияланувчининг озиқ-овқат заҳарланишидан вафот этганлиги келтирилган.

Расмий маълумотларга кўра, тарбияланувчи Бахтиёрова Маржона Дониёр қизи 2021 йил 2 августдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан “Шифохонадан ташқари икки томонлама ўчоқли пневмония. Aсоратлари: Юрак қон-томир етишмовчилиги. Мия шиши” ташхиси қўйилиб даволаш ишлари олиб борилган, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай пневмония касаллиги асоратларига кўра юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни биологик ўлим қайд этилган.

Ҳолат юзасидан бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, ўтказилган текширув натижаларига кўра Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 11:56 13.08.2021. Ўқилди: 4075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!