Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизнинг икки ҳудида яна 142 киши коронавирусдан тузалди

Юртимизнинг икки ҳудида яна 142 киши коронавирусдан тузалди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар ва Навоий  вилоятида 12 нафар, жами 142 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3625 нафар бемор соғайди. 

❗️Навоий вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 252 нафарга етди.


‼️Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6034 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 23:09 02.07.2020. Ўқилди: 3005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!