АҚШ аэродромларни ёввойи ҳайвонлар ва қушлардан ҳимоя қилиш учун ғилдиракли роботлардан фойдаланишни бошлади.
Ёввойи ҳайвонлар, айниқса қушлар аэродромлар учун жиддий хавф туғдиради. Қушлар самолёт двигателларига кириб, олд ойналарни синдириб, бошқарув панелларини бузади. Қуёнлар, кийиклар ва бошқа сутэмизувчилар учиш-қўниш йўлакларига кириб, жиҳозларга зарар етказиши, тешик қазишлари, уя қуришлари мумкин. Янги роботлар эса ана шу ёввойи фаунани қўрқитиб, даф қилиб туради. Нархи тахминан 3000 доллар.
Келгусида ихтирочилар роботларни замонавий дронларга хос имкониятлар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда: дастурлаштириладиган маршрутларни қўллаб-қувватлаш, турли жойларга мослашиш, бир неча кун давомида автоном ишлаш ва таниб олиш тизими. Бу роботларга турли вазиятларга мослашиш ва энг самарали қўрқитиш тактикасини қўллаш имконини беради.