YouTube АҚШда сунъий интеллект ёрдамида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш технологиясини жорий қилмоқда.
Агар тизим ҳисоб қайдномасини ўсмирга тегишли деб аниқласа, мослаштирилган рекламалар автоматик равишда кўрсатилмайди ва такрорланувчи контентни кўриш чекланади.
Мақсад болалар ва ўсмирларнинг фақат ёшига мос контентдан фойдаланишини таъминлашдан иборат.
Янги функция АҚШда 2025 йил 13 августда ишга туширилиши режалаштирилган ва чекланган фойдаланувчилар гуруҳида синовдан бошланади. Синов муваффақиятли ўтса, функция бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ҳам чиқарилади.