Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

«Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Эрта-индин тижорий фойдаланишга топширилиши кутилаётган 5G-тармоқлар АҚШдаги об-ҳавони прогнозлаш тизимини ишдан чиқариши мумкин. Бу ҳақда Xabar.uz сайти хорижий нашрларга таяниб хабар бермоқда.

5G-тармоқлардан таралаётган халақитлар метеошароитларни прогнозлаш аниқлигини 30 фоизгача пасайтириб, 1980-йиллар даражасига тушириб юборади.

Оқибатда қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчиларда довулларга қарши ҳозирланишга икки-уч кунга кечикади. Камига, нотўғри маълумотлар туфайли синоптиклар довул йўлини хато айтишлари мумкин.

Жейкобс бу гапларни АҚШ конгрессининг 24 гигагерцли частотани симсиз алоқа операторларига сотишга бағишланган йиғилишида айтди. Эслатиш ўринлики, АҚШ алоқа бўйича федерал комиссияси (FCC), NOAA, НАСА ва Америка метеорология жамияти олимларининг эътирозига қарамай, частоталарни кимошди савдосига қўйганди.

Шу ҳафтада сенаторлар FCC раҳбари Ажит Пайга мурожаат қилиб, мақбул ечим топилгунича 24 ГГц полосани сотмай туришни сўрашди.

Сув буғлари 23,8 ГГц частотада атмосферада жуда кучсиз сигнал (синоптикларга шу керак) чиқаради. Муаммо шундаки, у бешинчи авлод алоқа тармоғи учун ажратилаётган частотага (24 ГГц) жуда яқин. Унинг ечимларидан бири йўлдошлардаги узатгичларни «бўғиб қўймаслиги» учун қурилмаларнинг қувватини пасайтиришда кўрилмоқда.

Киритилди: 06:10 24.05.2019. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!