Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ёмғирни севасизми? Унда сиз...

Ёмғирни севасизми? Унда сиз...

Дунёда турли хил шахсиятга эга бўлган турли хил инсонлар мавжуд. Инсон табиати ҳамда шахсияти кўпинча унинг нимани ёқтириши, ёқтирмаслиги ёки бўлмасам ҳаёт тарзига боғлиқ бўлади. Баъзи инсонлар қуёшнинг ботишини кўришдан завқ олса, баъзилар эса сокин тундаги порлаб турган юлдузлардан ором топишади.

Агарда сиз ёмғирни севувчи ва ҳар бир ёмғир томчиларидан завқ олсангиз, демак, сиз шубҳасиз ўзига хос шахсиятга эга бўлган инсонсиз! Бу турдаги инсонларнинг кайфияти кўпинча об-ҳавога боғлиқ бўлади. Улар худди ёмғир сингари содда ва босиқ характерга эга бўлишади. Одатда улар ўтмишларини кўпроқ эслашга мойилдир. Фақатгина ёмғир уларнинг кайфиятини аъло даражага кўтара олади.

Кўпинча улар деразага урилиб ёғаётган ҳар бир томчидан завқ олиб, бир муддат хаёлга чўмиб, томоша қилишни хуш кўришади. Ёмғирни севувчи инсонлар интроверт шахслардир. Улар кўпинча ёлғиз қолиб, орзулари ҳақида ўйлайдилар. Улар ҳар бир кичик заррадан қувонч ва бахтни кўришга интиладилар.

Айниқса, улардаги табиат манзараларига бўлган иштиёқи жуда ҳам баланд. Агарда улар қандайдир муаммога дуч келишса, хотиржамлик билан улардан бартараф бўлиш йўлини излашади. Энг асосийси, улар ҳар қандай вазиятда ўзларига бўлган ишончини йўқотмайди.

Киритилди: 07:00 20.10.2019. Ўқилди: 4173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!