Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яхши янгилик: бензин 150 сўмга арзонлабди!

Яхши янгилик: бензин 150 сўмга арзонлабди!

Бугундан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли заправкаларда бензин нархи тушибди.

Масалан, Сергелидаги “мошина бозор” ёнидаги заправкада бензин бугундан 10 800 сўмдан сотиляпти. Кеча 1 литр 92 бензин нархи 10 950 сўм бўлган.

Ходимлардан сўраб кўрдик. Айтилишларича, компанияга қарашли бошқа шохобчаларда ҳам шу нарх жорий қилинган.

Ҳозирча қуйидаги жойларда ҳам 10 800 сўмдан экан:

📍Тошкент тумани (Минвода);
📍 Қўйлиқ (Сомон бозори);
📍 Яшнобод («Наманган питак»);
📍 Бектемир («Роҳат круги»);
📍 Бўстонлиқ («Golden Wing» ёни).

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!