Кеча, 18 декабрь куни Эхо Узбекистана телеграм каналида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 6 ойлик гўдак топилгани хақида хабар тарқалди.
Тошкент ИИББ хабар беришича, ҳақиқатан 18 декабрь куни тахминан соат 20.30 да 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. мурожаат қилиб, унга нотаниш аёл болалар бўтқасини сотиб огунча болага қараб туришини сўраганлигини айтади.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, болани унга таниши Надежда И. қолдиргани аниқланган. Чақалоқнинг онаси ҳам топилган.