Жорий йилнинг 8 октябр куни соат тахминан 07:00 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 1987-йилда туғилган М. Қодир бошқарувидаги " Mersedes Bens" русумли давлат рақами 01 155 WБА бўлган йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб ушбу чоррахадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.