Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Японияликлар коронавирусдан ҳимояловчи “ақлли” ниқоб ихтиро қилди

Японияликлар коронавирусдан ҳимояловчи “ақлли” ниқоб ихтиро қилди

Япониянинг “Donut Robotics” – роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси соҳибининг нутқини бошқа тилларга таржима қила олувчи “ақлли” ниқоб ихтиро қилишди. Ниқоб C- “Face mask” деб номланади. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар берди.

У инсонни нафақат хавфли коронавирусдан ҳимоялайди, балки Bluetooth орқали смартфонга махсус дастур орқали уланиб, соҳибининг нутқини тўққизта – инглиз, француз, индонезия, испан, япон, хитой, корейс, тайвань ва ветнамча тилларга ўгира олади.

Компания сўнгги йиллар давомида аэропортда махсус таржимон роботлар устида иш олиб боришаётган эди. Аммо дунёда кузатилаётган пандемия сабаб олимлар вазиятга мослашишди ва таъминот дастури “ақлли” ниқобга мослаштирилди. Ушбу янгича лойиҳага 260 000 доллар сарфланмоқда.

Хабарда келтирилишича, янги турдаги ниқоблар дўконларда сентябр ойида пайдо бўлади. Бир дона ниқобнинг баҳоси 40 доллар бўлади.

У аввалига Японияда, ана ундан кейин Хитой, Европа ва АҚШда ҳам сотила бошлайди.  

Киритилди: 18:45 11.07.2020. Ўқилди: 3140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!