Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япониялик қиз уни ўмариб кетган йигитга турмушга чиқди

Япониялик қиз уни ўмариб кетган йигитга турмушга чиқди

Бу ҳайратланарли воқеа Япониянинг марказида содир бўлган, дея хабар берди belnovosti.by .

Маълум бўлишича, номаълум шахс дастлаб қbзнинг телефонини ўғирлаб сотиб юбормоқчи бўлган. Ўғирлашга ўғирлаган-у, кейин хаёлига бошқа бир фикр келган. Қизнинг ортидан юриб, телефонини қайтариб берган ва унга севги изҳор қилган. Полицияга эса қизнинг ўзи телефонини тушириб қўйганлиги айтган.

Телефонини қайтариб берган йигитдан миннатдор бўлган қиз уни севиб қолган. Бир неча ойдан сўнг эса йигит қизга бор ҳақиқатни айтиб берган. Қиз эса бундан карахт аҳволга тушган. Аммо йигитни ташлаб кетмаган. Ваҳоланки, у ҳомиладор эди.

Йигитининг қўлини сўрашини кутиб чарчаган қиз охир-оқибатда ўзи Менга уйланасизми? дея сўраган. Йигит эса бунга рози бўлган.

Қиз буларнинг барчаси ҳақида Твиттер да ёзиб қолдирган.

Киритилди: 05:50 20.01.2019. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!