Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японияда янги вирус — "Йезо" аниқланди. У нимадан юқади?

Японияда янги вирус — "Йезо" аниқланди. У нимадан юқади?

Япониялик олимлар номаълум инфекция келтириб чиқарган янги касалликни кашф қилишди. Мутахассислар "Йесо" деб номлаган янги вирус кана чақиши орқали юқади. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.

2014 йилда Японияда номаълум патоген билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари қайд этилган. 2020 йилгача шунга ўхшаш аломатларга эга бўлган етти бемор қайд этилган. Касалликнинг бориши иситма билан характерланади, беморларнинг қонида лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони камаяди.

Япониялик тадқиқотчилар вирусни иккита беморнинг қон намуналаридан ажратиб олишди, бу эса патогенни генетик таҳлил қилиш имконини берди. Олимлар аниқланишича, юқтирганларнинг қонида ортонаировируслар туркумидан илгари номаълум бўлган қўзғатувчи бор. Бу турга Қрим-Конго геморрагик иситма вируси ҳам киради.

2019 йилда Хоккайдо оролидаги касалхонага кана чаққанидан кейин иситмаси кўтарилган иккита бемор келди. Қон текшируви тишланган одамларга номаълум вирус юқтирганини кўрсатди. Шундан сўнг, олимлар 2014 йилдан бери шунга ўхшаш аломатлар билан оғриган беморларнинг қон намуналарини қайта текширишди. Тадқиқотчилар "Йесо" инфекциясининг етти ҳолатини аниқладилар.

Киритилди: 23:25 05.10.2021. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!