Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда ўз жонига қасд қилишлар рекорд даражада ошди

Японияда ўз жонига қасд қилишлар рекорд даражада ошди

Японияда ўз жонига қасд қилиш даражаси 2020 йилда коронавирус пандемияси шароитида ошди. Маълумотларга кўра, 2020 йилда Япониянинг 20 919 фуқароси ўз жонига қасд қилди, бу 2019 йилга нисбатан 3,7 фоизга кўпдир, деб хабар бермоқда The Japan Times.

Хусусан, ўз жонига қасд қилишлар сони биринчи локдаундан кейин ўсишни бошлаган.

Шу давр мобайнида коронавирусдан 3460 киши вафот этган. Аёллар ва болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражасининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўз жонига қасд қилишга уриниш натижасида вафот этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир.

ОAВ маълумотларига кўра, Японияда ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори даражаси 2003 йилда кузатилган (тахминан 34 минг ҳолат).

Киритилди: 11:32 23.01.2021. Ўқилди: 3205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!