Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Японияда бир вақтда иккита зилзила содир бўлди

Японияда бир вақтда иккита зилзила содир бўлди

Япониянинг асосий Хонсю оролининг шарқий ва ғарбий соҳилларида 5,3 магнитудали иккита зилзила содир бўлди.  Бир соатдан кам вақт оралиғида Япония Метеорология бошқармаси томонидан зилзилалар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

Соат 12.17 (Тошкент вақти билан 8.17)да Тинч океанининг шарқий соҳилидаги Фукусима префектураси яқинида 5.3 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маркази 50 километр чуқурликда эди. Цунами таҳдиди йўқ. Максимал зарба кучи етти балли Япония шкаласи бўйича 4 баллни ташкил этди.

5.3 магнитудали иккинчи зилзила мамлакатнинг ғарбий соҳилидаги Гифу префектурасида юз берди. Ўчоғ 10 километр чуқурликда ётар эди. Зилзиланинг максимал кучи 4 баллни ташкил этди. Цунами таҳдиди йўқ.

Иккала ҳолатда ҳам қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 10:41 19.05.2020. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!