Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония яна Шимолий Кореяга норозилик билдирди

Япония яна Шимолий Кореяга норозилик билдирди

Япония ҳукумати дипломатик каналлар орқали Шимолий Кореянинг баллистик ракета учирилиши юзасидан норозилик билдирди, деди Мудофаа вазири Ясукадзу Хамада.

“Украинадаги давом этаётган вазият фонида Шимолий Корея томонидан ракета учирилиши мутлақо оқланиб бўлмайди... Биз бу ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва Пекиндаги дипломатик каналлар орқали Шимолий Кореяга ўз норозилигимизни билдирамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.

Бўлим бошлиғининг сўзларига кўра, ҳарбий ҳисоб-китобларга кўра, ракета максимал 50 км баландликда 400 км масофани босиб ўтган ва Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган.

Киритилди: 08:54 25.09.2022. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!