Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Япониянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Кенжи Ҳиратани қабул қилди.
«Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Кенжи Ҳирата жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзиниг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Япония ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартиби ўзаро манфаатли ташаббуслар ҳамда лойиҳалар билан кенгайиб бормоқда.
Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз».
Ўзбекистон ТИВ раҳбари, шунингдек, Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Момчило Бабичдан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
«Сербия билан сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигимизни билдирдик.
Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», – деб ёзади Саидов.