Япония 2030 йилдан кейин бензинли двигателли автомобилларни сотувдан чиқариши мумкин.
Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Таъкидланишича, режани иқтисодиёт ва саноат вазирликлари маъқулласа, 2030 йилларнинг ўрталарига қадар сотувга қўйилган барча янги автомобиллар гибрид, электр ёки водородли двигателга эга бўлади.
Япония автомобилсозлари ҳозирча ушбу чоралар уларнинг бизнесига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида сукут сақламоқда.