Бугун 27 сентябрь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда

Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда

Марказий Осиё бўйича етакчи япон мутахассисларидан бири, Токио чет тиллар университети қошидаги тадқиқот маркази ходими Масато Тория Афғонистондаги вазиятга ишончсизлик билан қарашини билдирди.
Афғонистон ва Покистон бўйича кўплаб ишлар муаллифи Ториянинг фикрича, толиблар на бошқарув тажрибасига, на керакли кадрларга эга.
"Толибон" ўн йилликлар давомида уруш қилган, у мутлақо бошқарув тажрибасига эга эмас. Жорий ишлар билан шуғулланишга қодир инсон ресурсларига ҳам эгамас", - дея тушунтиради Тория.

Япон мутахассисини фикрича, Афғонистон қўшни давлатлар ёрдамида иқтисодни барқарорлаштиришга эришиши мумкин, аммо бу муаммони 40 йиллик урушдан кейинги заифлашув туфайли тўлиқ ечишнинг имкони йўқ.
Сиёсатшунос сўзларига кўра, Афғонистон фуқаролари турмуш шароитининг шиддатли ёмонлашувини тўхтатишга уриниш норозилик кучайишига олиб келиши, бу эса истиқболда "Толибон" ҳаракати ички тузилмасида дарз кетишларни юзага келтириши мумкин.
"Афғонистондаги вазият секин-аста фуқаролик урушига айланиб кетишини инкор қилиб бўлмайди", - дея таъкидлади Марказий Осиё бўйича мутахассис.
Масато Ториянинг фикрича, Афғонистондаги фалокатнинг олдини олиш учун Афғонистонга нафақат қўшни давлатлар, балки АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва Россиянинг ҳам кўпқиррали кўмаги керак бўлади.

Киритилди: 19:21 14.09.2021. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1)