“Hopper HQ” ижтимоий тармоғи мутахассислари Инстаграм ижтимоий тармоғининг энг юқори ҳақ тўланган юлдузларини эълон қилди.
Маълумотларга қараганда, “Rich List 2018” рўйхатининг этакчиси Америкада истиқомат қилувчи модель Кайли Женнер бўлиб, унинг саҳифасига битта реклама жойлаштириш учун бир миллион доллар тўлаш керак.
Иккинчи ўринни қўшиқчи Селена Гомез эгаллади. Унинг аккаунтига реклама жойлаш нархи 800 минг долларни ташкил этади.
Учинчи ўринни эса португалиялик футболчиси Криштиану Роналду қўлга киритди. Маълум қилинишича, унинг саҳифасида реклама жойлаштириш нархи 750 минг долларга тенг экан.
Шунингдек, биринчи ўнликда модель Ким Кардашьян, қўшиқчи Бейонсе, америкалик актёр Дуэйн Жонсон, қўшиқчи Жастин Бибер, футболчилар Неймар ва Лионель Мессилар ҳам бор.