ФВВ Янги Тошкент ҳудудида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Бугун, 8 сентябр куни Янги Тошкент ҳудудидаги қурилиш объектининг юқори қисмида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.