Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Янги қўшни эски матрас сабаб отиб ташланди

A A A
Янги қўшни эски матрас сабаб отиб ташланди

Янги қўшнилар билан бўлган танишув Аарон Ховард учун аянчли якун топди. Суҳбат чоғида кўчага ташланган эски матрас сабабли келиб чиққан жанжал натижасида 67 ёшли Жон Миллер ва унинг 31 ёшли ўғли Майкл 37 ёшли Ааронни отиб ташлашди, дея хабар берди “New York Post”.

Аниқланишича, қўшнилар орасидаги жанжал матрас сабабли келиб чиққан. Ўз уйига янги кўчиб келган Аарон эски матрасини кўчага олиб чиқиб ташлайди. Аммо у яна ҳовлисида пайдо бўлиб қолади. Бундан ажабланган Аарон уни бу сафар ахлат қутисига ташлайди. Шунда унинг қўшниси Жон Миллер келади ва матрасни Аароннинг уйига олиб бориб ташлайди ва унга ҳамма нарсанини ҳовлисида сақлашини, бошқанинг ҳудудига ўтмаслик кераклигини уқтиради. Сўзларининг жиддий эканлигини эса қўлидаги милтиғи билан исботлайди.

Сўнг эса ҳақиқатда ўт очади ва бунинг натижаси ўлароқ оғир тан жароҳати олган Аарон воқеа жойида вафот этади.

 

Киритилди: 11:42 23.09.2018. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар