“Мутахассислар” марихуана навлари ҳақидаги таассуротлари билан мақола ёки видеотасмаларни ёзишлари ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлашлари керак бўлади.
Канаданинг “A Higher Level Of Thought” (AHLOT) компанияси марихуана чекиш соҳасида "эксперт мутахассис" лавозимини очди. Мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган каннабиснинг сифатини баҳолашдан иборат. Бу ҳақда “AHLOT” компанияси Твиттер саҳифасида хабар бермоқда.
Бўш иш ўринлари бтутнлай бандликни назарда тутмайди. AHLOTдан олинган маълумотга кўра, бир ойдаги иш соати 12 соатдан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, улар соатига 50 долларгача тўлашни ваъда қилмоқдалар. Барча номзодлар 19 ёшдан катта бўлиши керак эмиш.