Туркиялик таниқли актриса Туба Буюкустун коронавирусга чалинди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи маълум қилди.
«Сизга шуни хабар қилмоқчиманки, менинг коронавирус инфекциясини юқтирганим ҳақидаги хабар ҳақиқатдир. 4 кун касалхонада ётдим, аммо ҳозир уйдаман.
Касалхонада ёнимда бўлган шифокоримга, ҳамшираларимга ва ёрдамчиларимга катта раҳмат. Мен буни қадрлайман. Энди уйдаман ва ҳаммаси яхши", - деб ёзган турк аетрисаси Туба Буюкюстун.
Туба "Эмми" мукофотига номзод бўлган биринчи турк актрисаси. У 11 та телесериал ва учта бадиий фильмда рол ўйнаган. 2018 йилда Туба Туркиянинг энг яхши актрисалари учлигига кирди.