Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна 39 оила Озарбайжон Фузулийга қайтиб келди

Яна 39 оила Озарбайжон Фузулийга қайтиб келди

Озарбайжонда мамлакат президенти Илҳом Алиев топшириғига асосан амалга оширилган собиқ ички кўчирилганларни қайта тикланган Фузули шаҳрига қайтариш жараёни давом этмоқда.

22 апрель, душанба куни яна бир гуруҳ кўчирилганлар Бокунинг Гарадағ туманидан Физули шаҳрига жўнатилди.

Бу босқичда яна 39 та оила – 172 нафар фуқаро Физулига кўчиб ўтмоқда.

Шундай қилиб, 705 оила ёки 2689 кишининг шаҳарда доимий яшаши таъминланади. Физулига кўчирилган оилалар янги қурилган уйларга жойлашадилар

1993 йил 23 августдан 2020 йил 9 ноябргача Физули шаҳри ва вилоятнинг катта қисми арманлар ишғоли остида эди. Бу вақт ичида Фузули арвоҳ шаҳарчага айланди.

2020 йил 17-октабрда Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида Физули Озарбайжон назоратига қайтди. 44 кунлик урушдаги ғалабадан сўнг Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда, жумладан Фузулида кенг кўламли тиклаш ва қурилиш ишларини бошлади.

2023 йил июль ойида Президент Илҳом Алиев 17-октабрни Фузулий шаҳри куни деб белгилаб, уни ҳар йили тантанали равишда нишонлашга қарор қилди.

Киритилди: 23:52 22.04.2024. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!