Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Яманда болалар ўтирган автобус авиазарба остида қолди, натижада...

Яманда болалар ўтирган автобус авиазарба остида қолди, натижада...

Яман шимолидаги Саъда шаҳрида болалар ўтирган автобус Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба остида қолди, деб ёзади Meduza Қизил Хоч халқаро қўмитасига таяниб.

Бомбардимон натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган.

Ташкилот қурбонлар ва ярадорларнинг аниқ сонини келтирмаяпти, фақат уларнинг катта қисми 10 ёшгача бўлган болалар эканлигини таъкидламоқда.

BBC News мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, ҳодиса оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлган ва 61 киши яраланган.

Коалиция вакиллари қайд этишича, авиазарба ҳақиқий нишони бўлган исёнчи хусийлар қурбон бўлган бу болалардан «жонли қалқон» сифатида фойдаланган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 21:11 09.08.2018. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!