Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Яман ўз худудидаги ҳусийларга қарши жанг бошлади

Яман ўз худудидаги ҳусийларга қарши жанг бошлади

Яман ҳаво кучлари Санодаги Ҳусийларнинг "Ансар Аллоҳ" позицияларига зарба бериб, иккита баллистик ракета учириш мосламасини йўқ қилди.

Бу ҳақда Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, ракета тизимлари бўйича мутахассис Рабия Жалол Абу Тураб Нуқум тоғи яқинидаги ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган. Ҳужум қурол омборларини йўқ қилиш ва Ҳусийларнинг ракета имкониятларини бузишга қаратилган кенгроқ ҳукумат кампаниясининг бир қисми бўлган.

Ҳусийлар ва Яман ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли можаро 2014 йил августидан бери давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!