Номаълум шахслар Яман қирғоғида танкерга ракета гранатасидан ўқ узишди.
Бу ҳақда Буюк Британия Денгиз Савдо Операциялари Маркази (UKMTO) эълон қилди.
"UKMTO Яманнинг Аден шаҳридан 11 денгиз миль жануби-шарқида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олди. Мавжуд маълумотларга кўра, бортида тўртта қуролланган шахс бўлган кичик моторли қайиқ танкерга яқинлашди, шундан сўнг кемага ракета гранатасидан ўқ узилди", дейилади баёнотда.
Ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинмади. Ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги барча кемаларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия қилинди.