Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ХВФ иқтисодиётдаги инқирозга қарши курашиш учун барча захирасини сафарбар қилишга тайёр

ХВФ иқтисодиётдаги инқирозга қарши курашиш учун барча захирасини сафарбар қилишга тайёр

Халқаро валюта фонди мамлакатларга коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозни енгиб ўтишда ёрдам бериш учун ўзининг 1 трлн долларлик захирасидан фойдаланишга тайёр, деб хабар берди “Корреспондент”.

“Аслида, фондимизнинг 75 йиллик тарихи давомида ҳеч қачон бунчалик кўп мамлакат фавқулодда молиявий ёрдамга муҳтож бўлмаган. 85 давлатнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бизга мурожаат қилди”, - деди ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева.

Унинг таъкидлашича, ривожланаётган давлатлар инқирозга қарши курашиш учун маблағ етишмаслиги туфайли энг кўп зарар кўрмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 2008-2009 йиллардаги инқироз даврида вазият анча яхши бўлган.

“Биз Халқаро валюта фонди тарихида ҳеч қачон глобал иқтисодиётнинг тўхташини кўрган эмасмиз. Биз таназзулга юз тутмоқдамиз, бу глобал иқтисодий инқироздан ҳам баттар”, деди Георгиева.

 

Киритилди: 10:20 06.04.2020. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!