Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хушхабар! Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” келишув имзолади

Хушхабар! Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” келишув имзолади

Қарийб икки ой давом этган музокаралардан кейин Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати кеча, 2 декабрь куни келгуси тинчлик музокараларни ўтказиш жараёни ҳақида келишув имзолади.  

“Бу барча афғонлар хоҳлаётган тинчликка эршишиш учун трамплин вазифасини ўтамоғи зарур”, – дея ёзди БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс Твиттердаги саҳифасида. 

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод эса эришилган келишув Кобул ва толибларнинг мураккаб масалалар бўйича муроса қила олишини кўрсатишини таъкидлади. 

Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар деярли икки ой аввал Қатар пойтахти Дохада бошланган эди. Толиблар мулоқотнинг дастлабки босқичидаёқ ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни рад этиб, буни музокараларнинг келгуси босқичлари қандай тусда ўтиши аниқ бўлгандан кейингина амалга оширишларини билдирди. Чоршанба кунги келишув тинчлик музокараларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва томонлар энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишни бошлайди. 

Киритилди: 12:20 03.12.2020. Ўқилди: 3330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!