Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хушхабар! 16 ёшли қиз коронавирусни енгди

Хушхабар! 16 ёшли қиз коронавирусни енгди

Илгари коронавирусга чалинган бемор тўлиқ шифо топгач, Москвадаги шифохонадан чиқарилди, дея хабар берди Москва шаҳар ҳокимининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Ракова.

"16 ёшли москвалик қиз даволанди ва 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидан чиқарилди. Шундай қилиб, Москвада 9 нафар бемор тузалди. Бу яхши натижа", деди Ракова.

Маълумотларга кўра, қиз оиласи билан яқинда Италиядан қайтган. Онаси у билан №1-юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

"Шифокорлар қизга коронавирус ташхисини қўйишди, аммо онанинг ташхиси тасдиқланмади ва карантин қўйилгандан кейин кўп ўтмай аёл касалхонадан чиқарилди. Қизи махсус даволаш курсидан ўтди ва икки ҳафта давомида алоҳида хонада изоляция қилинди. Беморнинг аҳволи қониқарли, касалликнинг ҳолати енгил эди. Натижада, тестлар танада коронавирус инфекциясининг тўлиқ йўқлигини кўрсатди", деди Ракова.

У беморнинг аҳволи яхши эканлигини айтди ва шифокорларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

"Ҳозирда қизнинг отаси ҳам тиббиёт марказида шифокорлар назорати остида. Эркакнинг аҳволи қониқарли, асоратлари йўқ", – дейди Ракова.

Киритилди: 09:44 23.03.2020. Ўқилди: 21386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!