Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Христофор Колумб ернинг шаклини нокка ўхшатгани ростми?

Христофор Колумб ернинг шаклини нокка ўхшатгани ростми?

2080 йилга келиб, дунё аҳолиси тахминан 15 миллиард кишини ташкил қилар экан.

***

Дунёдаги энг баланд диний ҳайкал Хитойнинг Баҳор ибодатхонасида жойлашган баландлиги 128 метр бўлган будда ҳисобланади.

***

Энг тоза денгиз - Антарктиданинг қирғоқларини ювадиган Ведделл денгизидир.

***

Сингапур – дунёдаги энг кўп жарима ва тақиқлар ўрнатилган шаҳар. Унинг кўчаларида полициячиларни деярли топиб бўлмайди.

***

Швецияда уй ҳайвонлари эгалари итларининг бўйи ўсишига қараб, норвегияликлар эса уларнинг узунлигига қараб солиқ тўлар экан.

***

Тиббиётчи олимлар бир финжон иссиқ шоколад томоқ оғриғини тинчлантириб, йўтални бостиришини исботлашган.

***

Компьютер сўзи уларни ихтиро қилинишидан бир неча ўн йиллар олдин пайдо бўлган экан. ХХ аср бошларида АҚШда компьютерлар деб арифмометр (йирик механик калькулятор)лардан фойдаланган ҳолда математик ҳисоб-китоблар билан шуғулланадиган ишчиларга нисбатан айтилган.

***

Тарихдаги энг қиммат мультфильм 1995 йилда америкалик ижодкорлар томонидан ишланган «Тарзан» мультифильмидир. Уни ишлашга 145 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланган.

***

Статистикага кўра, ака-ука ва опа-сингилларсиз ўсадиган кишиларда муваффақият қозониш эҳтимоли кўпроқ бўларкан.

***

Аксириш вақтида танада рўй бераётган барча жараёнлар бир зумга тўхтаб оларкан. Ҳатто юрак ҳам.

***

Американи кашф қилган испаниялик денгизчи Христофор Колумб ернинг нок меваси шаклига ўхшаш эканлигига қаттиқ ишонган.

***

Чигирткада мол гўштига қараганда кўпроқ протеин мавжуд. Шунинг учун ҳам Жануби-Шарқий Осиё давлатларида яшовчи халқларининг таомларида ҳашаротлар овқат таркибининг 30 фоизини ташкил қилади.

***

Европа қитъасидаги энг баланд бино – «Лахта-марказ» минораси бўлиб, у Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида жойлашган. Дунёдаги йирик компаниялардан бири «Газпром» жойлашган мазкур бинонинг баландлиги 462,7 метрни ташкил этади.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 21:30 22.09.2019. Ўқилди: 2444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!