Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ховос туманида трансформатор ёниб, портлаб кетди

Ховос туманида трансформатор ёниб, портлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда Ховос тумани "Оқ чангал" маҳалласида трансформатор ёниб, портлаб кетганлигига оид видеолавҳа тарқалди. Туман ҳокимлиги ва "Сирдарё ҲЭТК" АЖ томонидан расмий муносабат билдирилди

"Ховос тумани Оқчангал маҳалласидаги трансформатор ёниб, портлаб кетди (светсиз аҳолига яна жабр бўлди) номи билан эълон қилинган хабар юзасидан Ховос тумани ҳокимлиги маъсул раҳбарлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда", — дейилади Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. Шунингдек, туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Сирдарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати томонидан ҳам расмий муносабат билдирилди.

"Ховос туманида "Оқчангал" МФЙ даги ёнғин чиққан трансформатор пункти "Афросиёб" подстанцияси фидер "Оқчангал" тармоғидаги  №301 трансформатор пунктида 21:29 да ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида маълумот Ховос ТЭТК диспетчерлик бўлимига маълумот келиб тушган ушбу худудга тезкор гурух 21:47 да етиб бориб вазиятни ўрганган.  Трансформатор пунктига юкламанинг кескин ошиб кетиши натижасида трансформаторнинг Б фазаси тўлиқ ёниб кетгалиги аниқланган, ушбу трансформатор пункти тўлиқ ёниб кетганлиги сабабли тез орада бошқа трансформатор вақтинчалик улаш орқали тармоқдан узилган хонадонларга электр энергияси билан таъминланишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Киритилди: 09:47 17.01.2021. Ўқилди: 2022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!