Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅ Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам (қарз) сўраб мурожаат қилиши мумкин.

✅ Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини (сафар мақсади, виза, яшаш шароити) аниқлайди.

✅ Агар молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб топса, Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини олган ҳолда фуқаро билан қарз шартномасини тузади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Қарз олган фуқаро уни 30 кун ичида республика бюджетига қайтаради.

Киритилди: 22:55 12.04.2021. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!