Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хонанда Манзура оиласида яна бир оғир йўқотиш

Хонанда Манзура оиласида яна бир оғир йўқотиш

"Ниҳол" мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошева оиласи яна бир оғир жудоликка учради. Хонанданинг волидаси Муқита Мусаева бугун, 15 ноябрь куни 73 ёшида оламдан ўтди. 

Жорий йилнинг 8 июль куни Манзура Йўлдошеванинг отаси – Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев 84 ёшида оламдан кўз юмган эди. 

Марҳума бугун, 15 ноябрь куни шом намозидан сўнг, "Минор" қабристонига дафн этилади. 

ANIQ.UZ таҳририяти номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига, хусусан Манзура Йўлдошевага таъзия билдирамиз.

Manba: qalampir. com

Киритилди: 14:22 15.11.2018. Ўқилди: 3673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!