Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойнинг АҚШдаги элчиси: Пекиннинг жавоби қудратли ва кучли бўлади

Хитойнинг АҚШдаги элчиси: Пекиннинг жавоби қудратли ва кучли бўлади

“Хитой ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради, бу масалада мамлакатнинг жавоби кучли ва қудратли бўлади”. Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цинь Ган “CNN” телеканалига интервьюсида шундай деди.

Хитой дипломатик миссияси раҳбари Пелоси Американинг энг юқори мартабали раҳбарларидан экани ва унинг Тайванга сафарини оддий воқеа сифатида қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади:

- Унинг ҳар қандай шакл ёки вақтдаги ташрифи ўта таъсирли сиёсий акс-садо келтиради. Тайвань бўғози хамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик қучайишига олиб келади. Чорак аср аввал ҳам АҚШ Конгресси спикерининг Тайванга ташрифи “хато бўлган”. Америка “хатоларни такрорлаш ўрнига сабоқ чиқариши лозим эди.

Киритилди: 08:57 03.08.2022. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!