Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойдаги тошқинлар 6 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди

Хитойдаги тошқинлар 6 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди

Хитойнинг жануби-шарқида жойлашган Гуйчжоу провинциясида юз берган кучли тошқинлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жунцзян уездида сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқини кузатилди. Бир неча дарёда сув сатҳи кескин ошган.

Кўплаб паст тоғли ҳудудлар сув остида қолган. Инфратузилмага жиддий зарар етказилган, йўлларда ҳаракат чекланган, алоқа узилган ва аҳоли оғир аҳволда қолган.

Киритилди: 17:00 26.06.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!