Хитойдаги пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.
«Марказий Хитойдаги фейерверк ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган портлаш натижасида 21 киши қурбон бўлди, яна 61 киши турли даражадаги жароҳатлар олди», — дейилади нашр тарқатган хабарда.