Бугун 31 май, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда яна коронавирус: 108 млн киши карантинга олинди

Хитойда яна коронавирус: 108 млн киши карантинга олинди

Хитойнинг шимоли-шарқий минтақаларидаги 108 млндан кўпроқ киши ҳукуматнинг коронавирус янгитдан авж олиши сабабли қабул қилган карантин чоралари остига тушди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Цзилинь провинциясида коронавирусга чалиниш бўйича 34 та янги ҳолат қайд қилингани сабабли автобус ва темир йўл қатнови тўхтатилган, мактаблар ёпилган. “Хитойнинг бундай тезкор ва кучли муносабати у катта иқтисодий ва ижтимоий сарфлар билан вирус тарқалишини тўхтатгандан кейин унинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқувини акс эттиради. Бу, шунингдек, Хитой ва бошқа давлатлар очилиши жараёни қанчалик мўрт эканлиги аломатидир, чунки инфекциянинг яна пайдо бўлишига кичик шама ҳам қатъий изоляцияга қайтишга ундаши мумкин”, деб ёзган агентлик.

Вирус тарқалишининг янги ўчоғи сифатида Цзилинь вилояти ва унинг шу номдаги маркази айтилмоқда. Ушбу ҳудуд яна Хитойнинг катта қисми учраган қатъий тўсилишга учрамоқда.

Провинцияда инфекция авж олгани ҳақида South China Morning Post нашри ҳам хабар берган. Нашрда таъкидланишича, ҳукумат провинцияда жойлашган Шулан шаҳрини тўлиқ ёпиб қўйган, Цзилинь шаҳри ҳам қисман ёпилган. Провинцияга бош вазир ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат комиссияси жўнатилган. Шунингдек, 6 нафар маҳаллий амалдор, жумладан коммунистик партиянинг Шуландаги қўмитаси ва шаҳарнинг соғлиқни сақлаш комиссияси раҳбарлари ўз лавозимидан бўшатилган.

Шаҳарда, шунингдек, қатъий карантин чоралари киритилган. Жумладан, оиладан бир одамга уйдан икки кунда бир марта 2 соатга харидлар учун чиқишга рухсат берилади. Нафақат Шуланга, балки яқин атрофдаги шаҳарлар ва посёлкаларга кириш-чиқиш тақиқланган, шаҳар ўраб олинган.

Хитой соғлиқни сақлаш комиссия маълумотларига кўра, 17 май куни мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича 7 янги ҳолат қайд қилинган.

Киритилди: 07:30 19.05.2020. Ўқилди: 3698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!