Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда «Toyota» компаниясини жаримага тортишди

Хитойда «Toyota» компаниясини жаримага тортишди

«Toyota» компанияси маҳаллий дилерларни «Lexus» автомобиллари савдосида эркин молиявий даромалардан жудо қилгани учун Хитой антимонополия бюроси япон авто ишлаб чиқарувчисини 87,6 млн юан (қарийб 12,5 млн доллар) жаримага тортди.

2015-2018 йиллар давомида «Toyota» компанияси Цзянсу провинциясида «Lexus» маркали машиналар баҳосида хитойлик дилерлар учун қатъий чекловлар қўйиб келган. Шу тариқа, дилер марказлари нарх сиёсати автономиясидан жудо бўлган ва зарар кўрган.

Белгиланган вақт мобайнида мижозларга чегирмалар ва ишлаб чиқарувчи белгилаган нарх-наво бўйича қўшимча имкониятлар таклиф этилган. Бунга эса Хитой бозорида йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 10 январдан «Toyota» Хитойдан 1380 та машинани қайтариб олади: Alphard Hybrid (723 та) ва Vellfire Hybrid (657 та). Бунга хавфсизлик камаридаги фавқулодда қулфлаш механизмидаги нуқсонлар сабаб бўлган.

Киритилди: 19:09 09.01.2020. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!