Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда кучли зилзила: Буюк Хитой деворининг бир қисми вайрон бўлди

Хитойда кучли зилзила: Буюк Хитой деворининг бир қисми вайрон бўлди

Хитойда 6,9 магнитудали кучли зилзила юз берди. Натижада Буюк Хитой деворининг бир қисми вайрон бўлди, одамлар жабрланди. Бу ҳақда 9 январь, якшанба куни маълум қилинди, дея хабар беради Global times.

Маълумотларга кўра, силкинишлар шанба куни Хитой шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясида 10 километр чуқурликда содир бўлган. Бу аҳоли кам яшайдиган ҳудудда содир бўлганига қарамай, ер силкинишларини бир қанча йирик шаҳарлар ҳис қилган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган, аммо тўққиз киши жароҳатланган. Саккиз киши аллақачон шифохонадан чиқарилган, бир киши ҳали ҳам шифокорлар назоратида.

Якшанба куни расмийлар Хитой шимоли-ғарбидаги Ганцу провинциясининг Шандан округида зилзила Буюк Хитойнинг икки метрини вайрон қилганини аниқладилар.

Бузилган жой Мин сулоласи даврида (1368-1644) қурилган. Aйни пайтда мутахассислар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:03 10.01.2022. Ўқилди: 4380 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!