Хитойнинг шимоли ва шимолий-шарқида коронавируснинг яна авж олиши чет эл фуқаролари билан бир қаторда, импорт қилинадиган товарлар оқимини назорат қилиш чораларининг заифлашиши билан боғлиқ. Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитасида 16 январь, шанба куни инфекциянинг яна кучайиши пайдо бўлишининг сабаблари тушунтирилди, деб хабар беради “ТAСС”.
Бўлим бошлиғи Ма Сяовэй сўзларига кўра, музлатилган маҳсулотларни етказиб бериш нотўғри амалга оширилган: карантин учун мўлжалланган жойларда ушбу ҳудуддаги баъзи ишчилар етарли даражада ишлашмаган. Эпидемияга қарши курашиш бўйича мутахассислар сўнгги пайтларда ўз вазифаларини етарли даражада бажаришмаган.
Бундан ташқари, ХХР ҳукумати вирусни мамлакатда яна пайдо бўлиши ва бутун минтақаларга фаол тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмади. "Эпидемия хавфини олдини олиш бўйича чоралар ҳам етарли емас", дея қўшимча қилди Сяовэй.
15 январь куни Хитойда март ойининг бошидан бери коронавирус инфекциясининг рекорд миқдордаги янги ҳолатини аниқланди.