Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда илк бор автомобилларда суриладиган эшик тутқичлари тақиқланди

Хитойда илк бор автомобилларда суриладиган эшик тутқичлари тақиқланди

2027 йил 1 январдан бошлаб Хитойда барча янги автомобиллар механик эшик тутқичлари билан жиҳозланиши керак — суриладиган, яширин ва “ақлли” тутқичлар тақиқланади.

Бу қарор бир қатор ўлимли ЙТҲдан сўнг қабул қилинди: авариялар ва ёнғин пайтларида электроника ишламай қолиб, эшиклар очилмаган ва одамлар салонда ҳалок бўлган. Бу ҳалокатлар олди олинган бўлиши мумкин эди.

Мутахассислар таъкидламоқда, масала махсус сегментга оид эмас: ҳозирги кунда мамлакатда энг кўп сотилаётган электрокар ва гибрид автомобилларнинг тахминан 60% яширин эшик тутқичларига эга. Демак, бу оммавий бозор ва оммавий хавфдир.

Киритилди: 21:03 03.02.2026. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!